Саида Мирзиёева АҚШ элчихонасидаги тантанали қабул маросимида қатнашди
Жамият
−
02 Май 12767 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 2 май куни АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тантанали қабул маросимида иштирок этди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Саида Мирзиёева эълон қилган суратлардан ушбу қабулда унга ўғли Миромон Турсунов ва Президент Администрациясидаги департамент раҳбари Нозима Давлатова ҳамроҳлик қилганини кўриш мумкин. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этган.

“Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва шериклик алоқалари бундан буён ҳам ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатлар асосида мустаҳкамланишига ишонаман”, деб ёзган Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 февраль куни Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан учрашув ўтказганди. Ўшанда тез ўзгараётган воқеликларни инобатга олган ҳолда АҚШнинг янги маъмурияти билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Live
Барчаси