Сафоев ЖСТ Бош директори ўринбосари билан учрашди
Жамият
−
24 Март 2022
4372Кеча, 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев Жаҳон савдо ташкилоти бош директори ўринбосари Сянчэнь Чжан билан учрашди.
Учрашув давомида Содиқ Сафоев сўнгги вақтларда мамлакатда олиб борилаётган ўзгаришлар, хусусан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, савдо-иқтисодий жараёнларни янада фаоллаштириш, хорижий инвесторларни кенг жалб этиш учун яратилаётган шарт-шароитлар, эришилган натижаларга алоҳида урғу берди.
Бу борада Сянчэнь Чжан Ўзбекистон Республикасига қилган ташрифи давомида ташкил этилган мазкур учрашувидан жуда ҳам мамнун эканлигини айтиб, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети томонидан билдирилган таклифлар ЖСТ томонидан маъқул кўрилгани, шу муносабат билан университет жорий йилда танланган 17 та кафедралардан бири мақомини қўлга киритгани билан табриклади. Шунингдек, мазкур гранд доирасида ЖСТ ва университет ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожланишига ишонч билдирди.
Шундан сўнг Сянчэнь Чжан университетда ташкил этилган юридик клиника фаолияти билан яқиндан танишиб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан суҳбатлашган.
LiveБарчаси