Сафоев Мирзиёевга рақобатчи номзодлар ва партияларда сиёсий довюраклик етишмаётганини айтди

Жамият

image
Қодиров Оллақулов ва Отажоновни нега сафига олмади? Партия раиси билан Президент сайлови ҳақида эксклюзив суҳбат  north_east

Қодиров Оллақулов ва Отажоновни нега сафига олмади? Партия раиси билан Президент сайлови ҳақида эксклюзив суҳбат 

Ўзбекистон Президентлигига сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларнинг бирортаси Президент Мирзиёев билан тенг кела олмайди. Энг аввало бугунги партиялар ва улар томонидан кўрсатилган номзодларда Ҳукуматнинг фаолиятини танқид қилишга довюраклик етишмаяпти. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев BBC ўзбек хизматига берган интервьюсида шунга ишора қилган. 

“Гапнинг очиғини айтайлик. Ҳозир Президент Мирзиёевнинг обрўйи, халқнинг ичида тутган ўрни, нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро миқёсдаги мавқеи [шулардан келиб чиқсак], сохта гапларни айтмайлик, ҳозирги бошқа номзодлар унга рўбаро келади, деган фикрдан мен йироқман. Буни холис айтишимиз керак. Президентнинг охирги беш йилда қилган ишлари у кишининг обрўйи ниҳоятда кўтарилишига сабаб бўлди”, дейди Сафоев.

Содиқ Сафоев сўзида давом этаркан, партияларнинг фаолиятига оид мисолларни келтиради. У сўл партия ҳисобланган Халқ демократик партияси Президент Мирзиёевнинг 2000 та давлат тасарруфидаги корхоналарни хусусийлаштириш тўғрисидаги таклифига қарши чиқиши керак эди, деган фикрни илгари суради.  

“Агар уларнинг сиёсий иродаси, довюраклиги, юраги бўлса, шундай қилиши керак”, дейди Сафоев.

Шунингдек, Сафоевга кўра, Экологик партия бугун ҳам Марказий Осиёда, ҳам Ўзбекистонда катта муаммога айланиб бораётган экологик муаммолар, Ҳукумат томонидан экология борасида қилинаётган ишлар қониқарсиз экани ҳақида очиқ-ойдин, бонг уриб гапириши керак.  

“Уларда имконият бор. Бундан улар қанчалик фойдаланади, бу уларнинг сиёсий онги, сиёсий довюраклигига боғлиқ”, дейди Сафоев. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига навбатдаги сайлов бўлиб ўтади. Сайловда Экологик партиядан Нарзулло Обломуродов, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Алишер Қодиров, Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова, “Адолат” социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев номзоди кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Содиқ Сафоев

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг