Садир Жапаров солиқ юкини камайтирди
Олам
−
08 Январь
3215Қирғизистон Президенти Садир Жапаров солиқ юкини камайтириш ва солиқ маъмуриятчилигини янада самаралироқ йўлга қўйиш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида фармон имзолади. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Қарорга мувофиқ:
1. Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:
а) Жогорку Кенеш кўриб чиқиш учун қуйидаги қонун лойиҳасини киритиши керак:
- транспорт воситаларидан олинадиган мол-мулк солиғини бекор қилиш;
- 2025 йил 1 январгача бажарилмаган ва ундириш бўйича суд ҳужжати мавжуд бўлмаган транспорт воситасининг мол-мулк солиғи бўйича солиқ мажбуриятини бажаришдан озод қилиш;
- 2025 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача бўлган даврда қишлоқ хўжалиги ерларининг мол-мулк солиғи ставкасини 0 фоиз миқдорида белгилаш;
- 2022 йил 1 январгача бўлган солиқ даврлари учун ташкилот тугатилаётганда ва якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тугатилаётганда (режадан ташқари текширишлар бундан мустасно) солиқ текширувларини ўтказишни тақиқлаш;
- 2022 йил 1 январгача бўлган солиқ даврлари учун солиқ тўловчи томонидан тан олинган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш.
б) бир ой муддатда муомаласи учун электрон юк хати қўлланиладиган товарлар рўйхатини аниқлаш бўйича таклифлар киритиши лозим;
2) Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу фармонни амалга ошириш билан боғлиқ хавфларни келгусида бартараф этиш мақсадида маҳаллий солиқларнинг бекор қилиниши муносабати билан маҳаллий бюджет даромадларининг йўқотилишини қоплаш бўйича муқобил чора-тадбирларни ишлаб чиқади.
Бундан ташқари, солиқ жараёнларини рақамлаштириш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида “Альфа Телеком” ёпиқ акциядорлик жамияти Давлат солиқ хизмати ва “Солиқ сервис” давлат муассасасининг рақамли лойиҳалари учун SIM-карталар ва интернет хизматлари етказиб берувчи сифатида белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда маҳаллий бюджетлар даромадини кўпайтириш ва мустақиллигини ошириш мақсадида айрим солиқ турлари қўшимча тарзда туман ва шаҳарлар бюджетларида қолдирилиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси