Садир Жапаров расман Қирғизистон Президенти бўлди
Олам
−
28 Январь 2021
6665Бугун, 28 январь куни Қирғизистоннинг сайланган Президенти Садир Жапаровнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди. У расман Президент лавозимида иш бошлади.
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржон Шайлдабекова Садир Жапаров муддатидан аввал ўтказилган сайловларда ғалаба қозонгани тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди.
Сайланган Президент қирғиз халқига қасамёд келтирди. У давлат раҳбари лавозимида Худо ва халқ олдида адолатли бошқаришини, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишини ва Конституция нормаларига амал қилишини таъкидлади.
МСК раҳбари Садир Жапаровга Президент гувоҳномаси ва штандартни топширди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь