Садир Жапаров расман Қирғизистон Президенти бўлди
World
−
28 January 2021 9310 1 minute
Бугун, 28 январь куни Қирғизистоннинг сайланган Президенти Садир Жапаровнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди. У расман Президент лавозимида иш бошлади.
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржон Шайлдабекова Садир Жапаров муддатидан аввал ўтказилган сайловларда ғалаба қозонгани тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди.
Сайланган Президент қирғиз халқига қасамёд келтирди. У давлат раҳбари лавозимида Худо ва халқ олдида адолатли бошқаришини, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишини ва Конституция нормаларига амал қилишини таъкидлади.
МСК раҳбари Садир Жапаровга Президент гувоҳномаси ва штандартни топширди.
Live
All
Andijonda Labo Malibu-2 bilan to'qnashdi
26 October
Indoneziyada havo sifati keskin yomonlashdi
26 October