“Сабрия” сериали ортидан “Sevimli” телеканали директори ва бош муҳаррири ишдан олинди

Маданият-санъат

image

“Sevimli” телеканалида эфирга узатилган “Сабрия” сериалига нисбатан танқидлар ортидан Бош директор вазифасини бажарувчи А.Хўжаев ва бош муҳаррир Қ.Сайдалиев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда телеканалнинг Instagram’даги саҳифасида хабар берилди. 

Қайд этилишича, телеканалда “Сабрия” сериали бўйича жиддий чоралар кўрилди

Бугун, 20 январь куни “Sevimli” телеканали таъсисчиларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилишга Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов таклиф қилинган.

Йиғилишда ташкилий масалалар кўриб чиқилган. Канал Кузатув кенгаши раиси вазифасини бажарувчи этиб жамоатчилик асосида Фирдавс Абдухолиқов сайланган.

Таъсисчиларнинг қарори билан Бош директор вазифасини бажарувчи А.Хўжаев ва бош муҳаррир Қ.Сайдалиев ўз вазифасидан озод этилган. 

Йиғилишда шу пайтга қадар ЎзЭОАВМА бош директори лавозимида ишлаб келаётган Ж.Сафоев канал бош директори вазифасига тайинланган. 

Йиғилишда сўзга чиққан, Фирдавс Абдухолиқов канал эфирига узатилган “Сабрия” сериалини бадиий савиясини танқид остига олиб, “биз телеканал мухлислари ва жамоатчиликдан узр сўраймиз ва келгусида янги тайинланган бош директор, нафақат сериаллар, қолаверса, барча медиа маҳсулотларнинг ғоявий-бадиий жиҳатларига масъул эканлигини уқтирган ҳолда, барча чора-тадбирларни ишлаб чиқиши зарур”,деб таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Sevimli” телеканалида эфирга узатилаётган "Сабрия" сериалида ахлоқсиз саҳналар мавжудлиги ва бу жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлгани ортидан экспертиза тайинланганини эълон қилди. Орадан кўп ўтмай, Президент Шавкат Мирзиёевнинг қизи – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси Саида Мирзиёева ҳам “Сабрия” сериалини танқид қилди ва ҳеч қайси фильмда аёлларга нисбатан бу қадар нафратни кўрмаганманини билдирди

Ушбу масала кун тартибига чиқиши ортидан телеканал продюсери Амира Рашидова ижтимоий тармоқлар орқали муносабат билдириб, “ахлоқсиз” деган айбловни қўйишдан олдин, кесиб олинган кадрнинг якунини тушуниш учун фильмнинг яна 3 дақиқасини кўриш етарли” эканини маълум қилди

Шундан сўнг, мазкур масалага Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов  ҳам изоҳ берди. Унга кўра, “Сабрия” сериали ҳақиқатан ҳам бадиий ва мазмунан саёз.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1352

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг