Русланбек Давлетовга ўринбосарлар тайинланди
Жамият
−
30 Июль 2025 11999 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Фармонга кўра:
Абдусалом Абдумавлонович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Музаффар Муротович Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди;
Рустам Тўйчиевич Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба мудири лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 июль куни Русланбек Қуролтоевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь