Шавкат Мирзиёев Словения Президенти билан учрашди

Local

−

image

Бугун, 11 ноябрь куни Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон иқлим саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Словения Республикаси Президенти Наташа Пирц Мусар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ўтган йили Словенияга амалга оширилган ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Товар айирбошлаш ҳажми ўсгани мамнуният билан қайд этилган. Транспорт, шаҳарсозлик, муҳим минерал ресурслар ва фармацевтика соҳаларида кооперацияни ривожлантириш ҳамда маданий ва туристик алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Томонлар ўзаро шерикликни, шу жумладан, Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик доирасида янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқлаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends