Рус сиёсатдони Байден нега Путинга қарши “тиш қайраганини” айтди
Олам
−
26 Январь 2022
16625Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден агар Россия Федерацияси Украинага бостириб кирса, Вашингтон Россия етакчиси Владимир Путинга қарши санкциялар жорий этишини истисно қилмаслигини айтганди.
Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин россиялик йирик сиёсатчилар орасида биринчи бўлиб АҚШ Президенти Жо Байденнинг сўзларига изоҳ берди.
“Ҳаммаси ўрнига тушди. Ниҳоят, АҚШ раҳбарияти ўзи хоҳлаган нарсани очиқчасига айтди: Путин даврида Россия кучли ва мустақил бўлиб қолгани АҚШга ёқмайди. АҚШ ўзига содиқ ва ўз назорати остидаги Президентни кўришни хоҳлайди”, деган у.
Володин Қўшма Штатлар Путинга қарши санкциялар жорий қилмоқчи бўлган бир қанча сабабларни санаб ўтган: уларга Президент “мамлакатнинг қулашига йўл қўймагани” ва “Россия билан ҳисоблашишга мажбур қилгани” киради.
“Аммо бу санкциялар Путинга қарши эмас, балки Россия Федерацияси халқининг танловига қарши бўлади. Сиз бундай қила олмайсиз. Сизнинг барча ҳаракатларингиз бизнинг давлатимиз — Россияга душманликдир. Бу ҳаммага аён бўлди”, деган Володин.
Сўнгги пайтларда Ғарб мамлакатларида, шунингдек, Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида баёнотлар пайдо бўлди. Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни бўш ва асоссиз кескинликнинг кучайиши деб атади. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди. Шу билан бирга, Песков бундай баёнотларни оқлаш учун провокациялар бўлиши мумкинлигини инкор этмади ва Украина жануби-шарқидаги инқирозни куч билан ҳал қилишга уринишлар энг оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.
LiveБарчаси