Рус ғалласи ноқонуний йўл билан Ўзбекистонга экспорт қилинаётгани аниқланди
Олам
−
22 Февраль 2023
17109Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги Россиядан Қозоғистон ғалласи ниқоби остида олиб келинган дон бошқа мамлакатларга экспорт қилинаётганини аниқлади. Бу ҳақда Агентликка таяниб ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, 2021 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда маҳаллий компаниялардан бири Тожикистон, Афғонистон ва Ўзбекистонга жами 2,2 миллион долларлик 8,3 минг тонна Россия донини экспорт қилган.
Имтиёзли экспорт тарифини олиш учун компания маҳаллий деҳқон хўжаликларидан ғалланинг Қозоғистонники эканини тасдиқловчи сохта “счёт-фактура”лардан фойдаланган. Бу эса транзит тарифидан қочишга имкон берган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.