Руҳоний хавотирда: Эронда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди
Олам
−
03 Апрель 2021
4228Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний мамлакатда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланганини эълон қилди.
Унинг таъкидлашича, коронавирус инфекциясининг янги тўлқини икки вилоятда кузатиляпти. Бироқ сиёсатчи COVID-19 нинг тўртинчи тўлқини қайси ҳудудларда бошланганига аниқлик киритмаган.
“Афсуски, тўртинчи тўлқин икки вилоятда бошланди, агар бошқа бир қатор вилоятларда эҳтиёткорлик қоидаларига риоя қилмасак, у ерларда ҳам авж олиши мумкин”, деган Руҳоний.
Эронда 1 апрель куни 11 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланган, бу 2020 йил декабридан бери рекорд кўрсаткич.
Кеча, 2 апрель кунига қадар Эронда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 1 908 974 нафарни ташкил этган, 62 876 киши касалликдан вафот этган.
LiveБарчаси