Ройс собиқ жамоасида фахрий лавозимни эгаллади
Спорт
−
11 Декабрь 1076 1 дақиқа
“Лос-Анджелес Гэлакси” ҳужумчиси Марко Ройс собиқ жамоасида янги лавозимни эгаллади. 36 ёшли германиялик юлдуз 2012–2024 йилларда ўйнаган “Боруссия Дортмунд” клубига элчи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Боруссия менинг ҳаётим бўлган ва ҳозир ҳам шундай бўлиб қолади. Мен кўп йиллар давомида клубга боримни бердим. Клуб эса менга шундай совға берди. Бу ажойиб комбинация. Албатта, бизда кўтарилишлар ва пасайишлар бўлди, буни тан олишимиз керак”, дейди Марко Ройс.
Эндиликлда Марко Ройс ушбу лавозимда турли тадбирларда “Боруссия Дортмунд” номидан қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.
Элчи сифатида Ройс Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридаги “Сигнал Идуна Парк” стадионида “Боруссия” ва “Будё-Глимт” ўртасидаги ўйинда иштирок этди. Ушбу учрашув 2:2 ҳисобидаги дурранг натижа билан якунланди.
Маълумот учун, Ройс “Боруссия Дортмунд”даги фаолияти давомида икки марта Германия кубоги ва учта Германия Суперкубогини қўлга киритган. Шу билан бирга, у икки марта жамоаси билан Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган.