“Ливерпуль” ва “Реал” германиялик ҳимоячи учун курашмоқда

Спорт

image

Германиянинг “Боруссия Дортмунд” жамоаси марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербекга Европанинг икки топ клуби – “Ливерпуль” ва “Реал Мадрид” қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 26 ёшли германиялик футболчининг вазиятини “Реал Мадрид” диққат билан кузатиб бормоқда. Мадрид клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Шунингдек, “Ливерпуль” ҳам футболчига қизиқиш билдирган. Хабарларга кўра, жамоа бош мураббийи Арне Слот аллақачон футболчи билан учрашиб, уни “Анфиэлд”га кўчиб ўтишга кўндиришга ҳаракат қилган.

Шлоттербекнинг Дортмунд клуби билан тузган шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Бироқ футболчининг келажаги ҳозирча ноаниқ бўлиб қолмоқда. Агар “Боруссия Дортмунд” ҳимоячи билан шартномани тез орада узайтира олмаса, клуб раҳбарияти мавсум якунида уни сотиш масаласини кўриб чиқиши мумкин.

Маълумот учун, Нико Шлоттербек жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 27 ўйинда майдонга тушди ва ушбу учрашувларда 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Ливерпуль” “Реал Мадрид” “Боруссия Дортмунд” Нико Шлоттербек

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг