“Боруссия Дортмунд” “Барселона” ҳимоячисига қизиқмоқда

Спорт

image

Германиянинг “Боруссия Дортмунд” жамоаси “Барселона”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Фортни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда немис нашрлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар ўртасида музокаралар ҳам бўлиб ўтгани хабар қилинмоқда. Ҳозирда 20 ёшли футболчи учун “Барселона”га энг жиддий таклифлардан бири айнан Дортмунд клубидан келмоқда. Шу билан бирга, Фортга Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби ўз тарбияланувчиси учун камида 20 миллион евро олишни истамоқда.

“Барселона” трансфер келишувига футболчини кейинчалик қайта сотиб олиш бўйича биринчи танлов ҳуқуқини ёки келгуси трансфердан маълум фоиз олиш бандини қўшишни ҳам кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, Эктор Форт ўтган мавсумни “Эльче”да ижара асосида ўтказди. Испаниялик ҳимоячи жамоа сафида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди.

Форт “Барселона” академияси тарбияланувчиси бўлиб, асосий жамоадаги дебютини 2023 йилда амалга оширган. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг