Равшан Эрматов: “Суперлига ўйинлари расман тўхтатилади”
Спорт
−
15 Март 2020
7051Дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётган CоVID-19 вируси Ўзбекистонга кириб келгани расман тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
CoVID-19 вируси Ўзбекистон ҳудудига кириб келганлиги сабабли, барча оммавий тадбирлар бекор қилинди. Ушбу ҳолат юзасидан, футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати қолдирилиши кутилмоқда. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
“Эртага, 16 март куни коронавирус пандемияси масаласи юзасидан ЎФА мажлислар залида йиғилиш ўтказамиз. Ушбу йиғилишдан сўнг суперлига ўйинлари тўхтатилиши ёки давом эттирилиши борасида расман эълон қиламиз. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан суперлига ўйинларини тўхтатиш борасида хат олсак керак. ССВ Ўзбекистон чемпионати давом этишига рухсат бермаса, суперлига ўйинлари расман тўхтатилади.
Бугун, 15 март куни “Андижон” – “Навбаҳор” ва “Локомотив” – “Бухоро” жамоалари ўртасида 3-турнинг сўнгги баҳслари бўлиб ўтади. Шу икки ўйин ўтиб олганидан сўнг, суперлига ўйинлари тўхтатилиши мумкин. Барчаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Шу кунга қадар ССВ билан келишилган ҳолда барча мусобақалар ўтказиб келинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги чемпионат баҳсларини давом эттиришга рухсат бермаса, суперлига ўйинлари расман тўхтатилади”, дейди ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича 158 313 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 5846 нафари вафот этган, 75 954 нафари касалликдан фориғ бўлган.
LiveБарчаси