Россиянинг сентябрда йўқотган ҳарбийлари сони эълон қилинди
Олам
−
14:13 1059 2 дақиқа
2026 йилнинг сентябрь ойида Россия армиясининг 50 000 дан ортиқ аскари жароҳатланган ва ҳалок бўлган. Бу ҳақда исми ошкор қилинмаган юқори лавозимли НАТО расмийсига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.
НАТО расмийсининг айтишича, сентябрь ойи Россия учун йил бошидан бери энг кўп йўқотишлар кузатилган давр бўлган. Шунингдек, альянс вакили шу давр мобайнида Украина армиясининг йўқотишлари жами тахминан 5 000 нафарни ташкил этганини айтиб ўтган.
“Россиянинг йўқотишлари Украина кўрсаткичларидан тахминан ўн баравар кўп”, дейди у.
НАТОнинг баёнотлари Украина келтирган рақамлардан бироз фарқ қилади. Бош штаб сентябрь ойида Россия қўшинларининг йўқотишлари сонини 46 230 нафар деб эълон қилган, лекин ҳалок бўлганлар сонини алоҳида кўрсатмаган. Украина маълумотларига кўра, Россия армиясининг ойлик йўқотишлари деярли 46 фоизга ошган.
Украина маълумотларига кўра, 2022 йил февралидаги босқин бошланганидан бери Россия тахминан 1,55 миллион аскарини йўқотган. Бу рақам ҳалок бўлганлар, яраланганлар, бедарак йўқолганлар ва асирга тушганларни ўз ичига олади. Ушбу маълумотларни мустақил равишда тасдиқлашнинг имкони йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Украинадаги ҳар ойлик йўқотишлари янги ёлланганлар сонидан тахминан 6 минг кишига кўпроқни ташкил этаётгани ҳақида хабар берилган эди. Маълумотларга кўра, Россия кунига тахминан 1 минг кишини ёллашда давом этаётганига қарамай, охирги икки ой ичида ҳатто бу кўрсаткич ҳам ҳалок бўлганлар ва ярадорлар ўрнини босиш учун етарли бўлмаган.
Шаҳриёр Жўраев
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь