Россиянинг Львовга ракета ҳужуми уюштириши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 6 июль куни Украина ғарбидаги Львов шаҳрига Россия ракета зарбаси уюштириши оқибатида 4 киши ҳалок бўлганди. Вафот этганлар сони 9 кишига етди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигига асосланиб, РБК-Украина хабар берди.

“Россиянинг ракета ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди, 42 киши жароҳат олди”, дейилади хабарда.

Ички ишлар вазирлиги қурбонлар орасида уч нафар бола борлигини ҳам қайд этган.

Бугун, 7 июль куни соат 07:00 ҳолатига кўра, фожиа жойида қутқарув ва қидирув ишлари давом этмоқда.

Львов вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Максим Козитскийга кўра, вайроналар остидан етти киши қутқарилган, 130 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган, 13 киши эса шифохонага ётқизилган.

Маълумот учун, Львов шаҳри фронтдан узоқда ва НАТО аъзоси бўлган Польша билан чегарадан 70 км масофада жойлашган. Шаҳарда 2022 йил февралида Россиянинг кенг кўламли босқинидан олдин 700 мингга яқин аҳоли истиқомат қилган. Уруш бошланганидан бери аҳоли сони кўпайган, чунки кўплаб одамлар мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги жанглар ва ҳаво ҳужумлари ортидан шу ерга кўчиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ракета ҳужуми Львов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг