Россия коронавирусга қарши учинчи вакцинаси ҳам тайёрлигини эълон қилди
Олам
−
16 Март 2021
4472Россиянинг коронавирусга қарши "КовиВак" вакцинаси бир неча кундан кейин фуқаролик муомаласига чиқарилади. Бу ҳақда Россия Фан ва олий таълим вазири Валерий Фальков маълум қилган.
Препарат М.П. Чумаков номидаги Иммунобиологик препаратларни ривожлантириш федераль маркази томонидан ишлаб чиқилган.
Фальков вакцина муомалага чиқарилишининг аниқ санаси кейинги матбуот анжуманида эълон қилинишини айтган.
"КовиВак" вакцинаси жорий йилнинг 20 февралида Россияда рўйхатга олинган.
Чумаков номидаги марказ вакцинаси дунёдаги бошқа препаратлардан фарқли ўлароқ бутун вирусли вакцина ҳисобланади. Яъни, унда ўлдирилган бутун Sars-Cov-2 вируси бор. Шундай вакцина Хитойда ҳам тайёрланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Россияда “Спутник V” ва “ЭпиВакКорона” вакциналари рўйхатдан ўтказилиб, фуқароларни эмлашда фойдаланилаётганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15