Россиянинг Херсондан чиқиши Украинанинг навбатдаги ғалабаси бўлади – Столтенберг
Олам
−
10 Ноябрь 2022
8804Россия кучларининг Херсондан кетиши Украинанинг яна бир ғалабаси бўлади. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Италия Бош вазири Жоржия Мелони билан учрашувида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Европа давлатлари ўз хавфсизлиги сўроқ остида қолаётган мураккаб даврни бошдан кечирмоқда.
“[Россия Президенти Владимир] Путин Украинага қарши шафқатсиз ҳужумкор уруш олиб бормоқда. Аммо биз украиналик ҳарбийлар рус қўшинларини қандай қайтарганига ва ўзларининг ерларини озод қилганига гувоҳ бўлдик. Бу муваффақиятлар жасур Украина ҳарбийларига тегишли”, дейди НАТО Бош котиби.
Унинг сўзларига кўра, НАТО иттифоқчилари, жумладан, Италия томонидан кўрсатилаётган мисли кўрилмаган ёрдам жанг майдонида ҳал қилувчи рол ўйнайди.
“Украинанинг олдинга силжиши жуда муҳим. Биз Россиянинг Херсондан қўшинларни олиб чиқиш ҳақидаги хабарини эътиборга оламиз. Яқин кунларда вазиятнинг ривожланишини кузатиш керак бўлади. Россия катта босим остида. Агар (руслар) Херсонни тарк этса, бу Украинанинг навбатдаги ғалабаси бўлади”, дейди Столтенберг.
Эслатиб ўтамиз, Россия Херсондаги кучларини вилоятнинг Днепр дарёсининг чап қирғоғидаги қисмига кўчиришни бошлади. Кеча, 9 ноябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу махсус ҳарбий операция зонасидаги қўшма гуруҳ қўмондони Сергей Суровикин таклифига кўра шундай кўрсатма берган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь