Шойгу Херсондан чекинишга рухсат берди
Олам
−
09 Ноябрь 2022
14853Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинадаги рус қўшинлари қўшма гуруҳи қўмондони Сергей Суровикиннинг Херсон вилояти мудофаасини Днепрнинг чап қирғоғида ташкил этиш таклифига рози бўлди. Эндиликда рус қўшинлари вилоятининг ўнг соҳилини (Херсон шаҳри ҳам шу қисмда) тарк этади.
“Мавжуд вазиятни ҳар томонлама баҳолаган ҳолда, Днепр дарёсининг чап қирғоғи бўйлаб мудофаа позициясини эгаллаш таклиф этилади. Бу жуда қийин қарор эканини тушунаман. Шу билан бирга, биз, энг муҳими, ҳарбий хизматчиларимизнинг ҳаётини ва умуман олганда, ўнг қирғоқдаги чекланган ҳудудда ушлаб туриш бефойда бўлган қўшинларни гуруҳлашнинг жанговар самарадорлигини сақлаб қоламиз. Бундан ташқари, куч ва воситаларнинг бир қисми операция зонасининг бошқа йўналишларида фаол операциялар, жумладан, ҳужумкор ҳаракатлар учун қўлланилади”, дейди Суровикин.
Унинг таъкидлашича, “қўшинларнинг маневри яқин келажакда амалга оширилади, қўшинлар ва бўлинмалар Днепр дарёсининг чап қирғоғида муҳандислик нуқтаи назаридан тайёрланган мудофаа чизиқлари ва позицияларини эгаллайди”.
“Херсон ва унга туташ аҳоли пунктларини тўлиқ таъминланмайди, одамлар ҳаёти доимо хавф остида”, дейди Суровикин.
Унинг таъкидлашича, Украина Қуролли Кучлари Каховка тўғонини ўққа тутишда давом этмоқда – бу катта йўқотишларга сабаб бўладиган сув тошқинини келтириб чиқариши мумкин.
Қўмондон, шунингдек, душман маҳаллий ҳокимият муассасалари, мактаблар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга объектларга зарба бераётганини таъкидлади.
Унинг қўшимча қилишича, минтақадан 115 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.
LiveБарчаси