Россия қўшинлари Херсондан чекина бошлади

Олам

image

Россия армияси Днепр дарёсининг чап қирғоғидаги тайёрланган позицияларга кўчишни бошлади. Бу ҳақда бугун, 10 ноябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

“Николаев-Кривой Рог йўналишида Россия қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Днепр дарёсининг чап қирғоғидаги тайёрланган позицияларга қатъий равишда тасдиқланган режага мувофиқ маневр қилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.

Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу кеча қўшинларни Днепр орқали олиб чиқишни бошлашни буюрди. У тегишли вазифани махсус ҳарбий операция ҳудудидаги Россия кучларининг қўшма гуруҳи қўмондони Сергей Суровикинга топширди, у аввалроқ ушбу зонадаги вазият тўғрисида мудофаа идораси бошлиғига ҳисобот берган эди. Суровикин, ўз навбатида, ҳарбий операция зонасида ҳаракат қилишнинг энг мақбул варианти мудофаани Днепр тўсиқ чизиғи бўйлаб ташкил қилиш эканини айтган.

Ўз навбатида, Украина Қуролли Кучлари бош қўмондони Валерий Залужний Украина армияси бир сутка ичида Херсон яқинидаги 12 та аҳоли пунктини назоратга олганини маълум қилди.

Қайд этиш керакки, рус қўшинларининг Днепрнинг чап қирғоғига кўчирилиши Херсон шаҳрининг ташлаб чиқилишини англатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

318

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made