Россиянинг энг кучли одами Boeing’ни 25 метргача судраб борди (видео)
Олам
−
05 Ноябрь 2020 8667 1 дақиқа
"Россиянинг энг кучли одами" унвонига сазовор бўлган Эльбрус Нигматуллин 36 тонналик Boeing 737-500 самолётини судраб борди. У 25 метрни 44,58 сонияда босиб ўтди. Бу ҳақда “360” канали хабар бермоқда.
Рекорд Уфа аэропортида ўрнатилди. Нигматуллин ўз ютуғини вафот этган Уфа мэри Ульфат Мустафинга бағишлади.
Спортчининг натижасини Россиянинг Экстремал кучлар федерацияси президенти Василий Гришенко қайд этди.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель