Россиялик шахматчилар Самарқанддаги олимпиададан четлатилди
Спорт
−
10:51 3057 1 дақиқа
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) Президентлар кенгаши россиялик шахматчиларни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этишдан четлаштирди. Бу ҳақда Россия шахмат федерацияси ижрочи директори Александр Ткачёв маълум қилди.
“Жамоаларимиз Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этмайди. Ушбу қарор FIDE президенти вазифасини бажарувчи Вишванатан Ананд ташаббуси билан кенгаш томонидан қабул қилинди. Яхшиямки, шахматни сиёсатдан устун қўядиган ва ўз мартабаси ҳақида қайғурадиган одамлар ҳам бор. Бироқ шахсий манфаатларни биринчи ўринга қўядиганлар ҳам мавжуд ва ҳозирда улар кенгашда кўпчиликни ташкил қилади. Бу сафар улар ғалаба қозонди”, дейди Ткачёв.
46-Жаҳон шахмат олимпиадаси жорий йилнинг 15-27 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Россия терма жамоаси эса 2026 йил август ойида Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан санкциялар узайтирилгани сабабли мусобақада иштирок этмайди. Шу тариқа, россиялик гроссмейстерлар жамоавий мусобақани кетма-кет учинчи марта ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жаҳоннинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсен Самарқандда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси