Россиялик фаоллар Наргиз Зокирова устидан прокуратурага арз қилди
Маданият-санъат
−
10 Август
26849Россиялик фаоллар машҳур Зокировлар сулоласи аъзоси, 53 ёшли хонанда Наргиз Зокирова устидан прокуратурага шикоят қилди. Бу ҳақда “Москва 24” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Россиянинг “Халқ даъвати” ҳаракати фаоллари хонандага нисбатан жиноий иш қўзғатиш талаби билан мамлакат Бош прокурори Игорь Красновга мурожаат қилган. Бунга Наргиз Зокирова оёғига янги чиздирган Степан Бандера кўринишидаги татуировка сабаб бўлган.
Мурожаат ташаббускорлари Зокированинг хатти-ҳаракатларини “Нацизмни қайта тиклаш” ва “Нацистларнинг атрибутлари ёки белгиларини такрорий тарғибот қилиш ёки оммавий намойиш қилиш” деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Россия Федерал хавфсизлик хизмати қабул қилган қарорга кўра, хонанда Ўзбекистонга қайтгандан сўнг, Россия ҳақида кескин фикрлар билдиргани учун 50 йилга – 2072 йилгача Россияга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинганди. У ҳозир АҚШда истиқомат қилади.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь