Россиялик депутат Польшада рус спортчиси ҳибсга олиниши юзасидан кескин фикр билдирди

Олам

image

Бугун, 30 июнь куни Польшада 20 ёшли хоккейчи Россия фойдасига жосуслик қилишда айбланиб, ҳибсга олинганди. Ҳолат юзасидан Россия Думаси депутати Светлана Журова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кескин фикр билдирди.

“Хўш, йигирма ёшли йигит Польшада қандай жосуслик қилиши мумкин? Бу ҳатто кулгили ҳам эмас, шунчаки профилактик чоралар учун қилинган жуда ғалати айблов”, дейди депутат.

Унга кўра, бу мамлакатга руслар келмаслиги учун амалга оширилаётган ишларнинг навбатдагиси бўлиши мумкин.

“Улар россияликларни жосусликда, гиёҳванд моддаларни экишда ёки шунга ўхшаш нарсаларда айблайди. Улар юқоридаги каби айбловлар орқали дунё назарида рус спортчиларининг имиджини бузиш истагида”, дейди Светлана Журова.

Шунингдек, у Россия жосуси сифатида айбланиб, ҳибсга олинган спортчига мамлакат ҳар томонлама ёрдам кўрсатиши ҳақида алоҳида тохталиб ўтди.

“Ҳозирда ҳолат юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги тегишли тартибда иш олиб бормоқда. Биз ёрдам учун барча керакли факт ва айбловларни текширишимиз керак”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия спортчи жосуслик Польшада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг