Россиялик ашаддий қотиллардан бири “Саша Солдат” озодликка чиқарилди

Олам

image

“Ореховская” уюшган жиноий гуруҳ қотили, “Саша Солдат” лақабли Александр Пустовалов Тверь вилоятининг Монино қишлоғидаги қаттиқ тартибли колониядан озод қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. 

Агентлик маълумотларига кўра, у бугун, 18 ноябрь куни озодликка чиқарилган. “Звезда” телеканали хабарига кўра, Пустовалов ОАВ эътиборини тортмаслик учун колонияни яширинча тарк этган.

Жиноятчилар ва ҳуқуқ-тартибот ходимларини ўлдирган Александр Пустовалов 24 йил қамоқда ўтирди. У 1999 йилда 30 дан ортиқ одамни ўлдирганликда айбланиб ҳибсга олинганди.

“Коммерсантъ” нашрининг ёзишича, Пустовалов тергов билан келишувга эришган ва бошқа жиноий ишларни ҳал қилишга ёрдам берган. Натижада бу унинг қамоқ муддатига таъсир қилган.

Октябрь ойида Тверь вилоятининг Нелидовский туманлараро суди Пустовалов устидан маъмурий назорат ўрнатишни сўраган 9-сонли ахлоқ тузатиш колониясининг маъмурий даъвосини қаноатлантирган.

Россиянинг Тверь вилояти бўйича федерал жазони ижро этиш хизмати бу ҳақда изоҳ бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотил Александр Пустовалов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made