Тупак Шакурнинг қотили умрбод қамалди

Олам

−

image

Кеча, 13 октябрь куни АҚШда Тупак Шакурнинг қотили Дуэйн “Кеффи Ди” Дэвис умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Унда 40 йилдан сўнг муддатидан илгари шартли озод қилиниш имконияти мавжуд. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, судья Карли Кирни South Side Compton Crips бандасининг собиқ етакчиси Дэвисга нисбатан афсонавий рэпер Тупак Шакурнинг 1996 йилдаги қотиллиги бўйича ҳукмни ўқиб эшиттирган.

“Умумий жазо муддати 40 йилдан умрбод озодликдан маҳрум қилишни ташкил этади. Ушбу муддатни ўташ ҳисобига сизга 731 кун ўталган жазо сифатида ўтказилади”, дейди судья.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лас-Вегас суди аъзолари кўп йиллик суриштирувлардан сўнг Дуэйн Дэ Clone/Дэвисни айбдор деб топган эди. 63 ёшли айбланувчининг ўзи 1996 йилнинг сентябрь кечасида 25 ёшли санъаткор отиб ўлдирилган воқеалардаги иштирокини бир неча бор ошкора тасвирлаб берган.

Шундан сўнг, мусиқачининг қариндошлари суд ҳайъати банданинг собиқ етакчиси Дуэйн Дэвисни Тупакнинг қотиллигида айбдор деб топганидан хурсандчилик ва енгиллик ҳис қилаётганликларини билдирган.
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг