Россиялик 100 га яқин журналистда коронавирус аниқланди

Олам

image

Россиядаги 100 га яқин журналистда коронавирус ташхиси қўйилган, 500 га яқин киши карантинда ёки ўз-ўзини изоляция қилган. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Алексей Волин маълум қилган.

“Ўз ҳамкасбларимиз билан бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатяпмиз. Биздаги хабарларга кўра, бугунги кунда юзга яқин журналистГа коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган. 500 га яқин одам карантинда ва ўз-ўзини изоляция қилган. Афсуски, яқинда Москвада коронавирусга чалинган журналистлардан бири ҳаётдан кўз юмди”, деди Волин.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга 52 763 нафар одам чалинди. 3 873 бемор шифо топган бўлса, 456 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг