Россия Украинага дронлар билан зарба берди
Олам
−
30 Ноябрь
4627Охирги 24 соат давомида Россиянинг Украина ҳудудларига берган зарбалари оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимликлар хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 29 ноябрь куни тунда Россия 132 та дрон учирган, Украина ҳаво мудофаа тизими эса уларнинг 88 тасини йўқ қилган. Киевда Россиянинг дрон билан кечаси амалга оширган ҳужуми оқибатида бир нечта бинолар зарарланган. Маҳаллий аҳоли ёнғинларни ўчиришда ёрдам бермоқда.
Украина пойтахти мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, дроннинг қолдиқлари маҳаллий клиникага ва унинг атрофига тушган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 ноябрь куни Россия Украина бўйлаб дрон ҳужумлари уюштирганди. Оқибатда нотураржой инфратузилмаси объектига шикаст етган, бир жабрланувчи топилиб, пойтахтдаги тиббиёт муассасасига ётқизилган. Шу билан бирга, Украина ҳарбий-ҳаво кучлари тун бўйи дрон ҳужумлари хавфи ҳақида, хусусан, Киев, Полтава ва Черкас вилоятлари ҳамда мамлакат шимоли-шарқида огоҳлантирган.
LiveБарчаси