Россия Украина бўйлаб дрон ҳужумлари уюштирди

Олам

image

Украинага қарши урушни давом эттираётган Россия армияси Киев ва бир қатор бошқа ҳудудларга учувчисиз самолётлардан зарба берди. Бу ҳақда бугун, 27 ноябрь куни украина расмийлари хабар берди.

“Украина пойтахтида зарба Днепр туманига тегди, натижада икки киши жароҳат олди”, деди Киев мэри Виталий Кличко.

Дастлабки маълумотларга кўра, нотураржой инфратузилмаси объектига шикаст етган, бир жабрланувчи топилиб, пойтахтдаги тиббиёт муассасасига ётқизилган.

Шу билан бирга, Украина ҳарбий-ҳаво кучлари тун бўйи дрон ҳужумлари хавфи ҳақида, хусусан, Киев, Полтава ва Черкас вилоятлари ҳамда мамлакат шимоли-шарқида огоҳлантирган.

Айни пайтда, Запорожье вилоятининг ишғол ҳокимияти минтақага электр таъминоти бутунлай тўхтатилганини эълон қилди.

“Запорожье вилоятида электр узатиш линияси шикастланган, бу эса бутун минтақада электр таъминотида узилишга олиб келган”, деб ёзди ишғол маъмурияти раҳбари Евгений Балитский.

Унга кўра, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар захира қувват манбаларига уланган.

Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Украина Курск вилоятига ATACMS ракеталари билан ҳужум уюштирганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Киев дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг