Россияга ташрифини эрта тугатган Алиев Путинга қўнғироқ қилди

Олам

image

Ақтауда Озарбайжон лайнерининг ҳалокатга учраши сабабли Россия Федерациясига ташрифини тўхтатган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Россия раҳбари Владимир Путинга телефон қилди. Бу ҳақда Алиевнинг матбуот хизмати хабар берди.

“Бакуга қайтаётган самолёт бортида Илҳом Алиев Россия Президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилди. Давлат раҳбари Баку-Грозний йўналиши бўйича парвоз қилаётган йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани учун у Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок эта олмаслигини ва Бакуга қайтишга қарор қилганини айтди”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, Россия Президенти Владимир Путин Озарбайжон, Россия ва бошқа давлатлар  фуқаролари бўлган авиаҳалокатда  ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, барча жабрланганларга тезроқ шифо топишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 25 декабрь куни Озарбайжон авиакомпаниясининг Баку-Грозний рейси бўйича учаётган самолёти Қозоғистонда ҳалокатга учраганди. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ушбу авиаҳалокат муносабати билан МДҲнинг норасмий саммитидан Россиядан Бакуга қайтиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Озарбайжон Путин Алиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг