Россияга ишлашга юбориладиган ўзбекистонликлар “Спутник Лайт” билан эмланади

Жамият

image

Ўзбекистоннинг 10 минг нафар фуқароси Россиядаги қурилиш ишларига жалб қилиниши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, номзодларни ишга жалб қилиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили ва Россия қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари — иш берувчилар томонидан қопланиши ҳам айтилган.

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан меҳнат миргантларини эмлаш учун янги турдаги “Спутник Лайт” (Sputnik Light) вакцинасининг 12 минг дозаси Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

“Спутник Лайт” бир компонентли вакцина бўлиб, у билан тўлиқ эмланиш учун вакцинанинг бир дозасини олиш кифоя қилади.

Ушбу вакцина билан фақат Ўзбекистондан Россияга юборилиши мўлжалланган 10 минг нафар қурувчи мигрантлар эмланади. Вакцинация жараёни россиялик тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.

Эмлаш жараёнлари тез орада бошланиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Россиядан бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Ўзбекистондан ишлаш учун олиб кетилиши керак бўлган фуқароларни текшириш учун келгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант вакцина

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made