Россия Ўзбекистондан 10 минг қурувчи жалб қилади
Олам
−
08 Октябрь 2021
5452Россия Ҳукумати Ўзбекистондан 10 минг нафар қурувчини жалб қилиш бўйича синов лойиҳасини маъқуллади. Бунда талабгорларга коронавирусга қарши эмланганлик ёки Россияга келишдан олдин 5 ой ичида касалликка чалингани ҳақидаги маъмулотномани кўрсатиш талаб этилади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Ҳужжатда Россияга ишлагани келувчи ўзбекистонликлар Ўзбекистонда “Спутник Лайт” ёки бошқа вакцина билан эмланиши кераклиги айтилган. Бундан ташқари, Россияга ишчиларни олиб келиш, уларнинг эмланиши ва уларга меҳнат патентини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан қопланиши, ишга келувчилар Россияга киргандан кейин 14 кунлик карантиндан ўтмасликлари айтилган.
Россия Қурилиш вазири ўринбосари Никита Стасишиннинг таъкидлашича, лойиҳада иштирок этувчи қурилиш компаниялари турли йўналишлар бўйича малакали ишчиларга эҳтиёж сезаётганларини айтишган. Ишчилар айнан шу аниқ йўналишлар бўйича танлов асосида ёлланади.
Бундан ташқари, хорижий фуқароларга бериладиган патентда аниқ иш берувчи компания кўрсатилади. Бу ходимнинг меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятларини бажармаслигини олдини олади.
Ҳужжатга кўра, синов лойиҳасида Россиянинг Меҳнат, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Қурилиш, Соғлиқни сақлаш, Таълим ва фан вазирликлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этади.
Аввалроқ, эндиликда Россияда ишлашга борган ўзбекистонликлар ишга жойлашишидан олдин малака имтиҳони топшириши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь