Россиядан Ўзбекистонга газ транзитига старт берилди (видео)
Local
−
07 October 2023 20082 1 minute
Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Россия давлат раҳбари Владимир Путин ҳамда Қозоғистон етакчиси Қосим-Жомарт Тўқаев Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш жараёнига старт берди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳар йили Россиядан тижорий шартнома асосида 2,8 миллиард куб метр газ сотиб оладиган бўлди.
Аввалроқ, Россия Президенти ушбу транзит бутун минтақанинг энергия хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўзаро манфаатли лойиҳа эканлигини таъкидлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, ёқилғи Россиядан Ўзбекистонга Қозоғистон орқали транзит қилинади. Шу билан бирга, унинг бир қисми Қозоғистонга етказиб берилади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August