Россиядан чиқариб юборилган мигрантлар сони уч баравар ошди

Олам

−

image

Россияда жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида 143,1 минг нафар хорижликни мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши аппарати матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида хорижлик фуқароларга нисбатан 1,8 миллионта маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилган. Шунингдек, 78,7 минг нафар хорижликнинг Россияда вақтинча бўлиш муддатини қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Бу кўрсаткич ҳам 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 баравар кўп.

Ҳисобот даврида қарийб 4,8 минг нафар хорижлик депортация қилинган. Бундан ташқари, 290,8 минг нафар шахсга Россияга кириш учун рухсат берилмаган.

Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияга 6,9 миллион нафар хорижлик ва фуқаролиги бўлмаган шахс кирган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоиз кам. Уларнинг 4,7 миллиони Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар фуқаролари бўлган.

Шунингдек, Россияда вақтинча яшаш учун рухсатнома олганлар сони 17,1 фоизга камайиб, 19,5 минг нафарни, яшаш гувоҳномаси олганлар сони эса 43 фоизга камайиб, 58,5 минг нафарни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев мамлакатга қариндошлари билан келган хорижий ишчилар улар учун солиқ тўлаши шарт бўлишини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг