Россиядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси жабрланди

3-саҳифа

image

Россиянинг Ленинград вилояти Всеволод туманидаги ташландиқ бинода ёнғин содир бўлиши оқибатида Ўзбекистон фуқароси 90 фоиз куйиш билан реанимацияга ётқизилди. Бу ҳақда "78.ru" хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 декабрь куни соат 22:55 ларда Чекалов кўчасида ёнғин юз берган. Умумий майдони 50 квадрат метр бўлган ташландиқ уй ёнган. Соат 00:54 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. 

Воқеа жойига Ленинград вилоятининг ёнғин-қутқарув қисмларининг навбатчи бўлинмалари етиб келган. Тез тиббий ёрдам бригадаси 39 ёшли Ўзбекистон фуқаросини ёниб кетган уйдан топиб, Всеволод шифохонасига олиб кетган.

Шифокорлар жабрланувчининг танасининг бир неча қисмларида учинчи даражали термик куйишни аниқлаган. Умуман олганда, ўзбекистонликнинг танаси 90 фоизга куйган. Эркак оғир аҳволда реанимация ва интенсив терапия бўлимига ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Ульяновск вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисасида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг