Россиядаги автоҳалокатда 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Бугун, 17 декабрь куни Россиянинг Ульяновск вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисасида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ эрталаб соат 05:10 ларда вилоятдан ўтадиган Саранск-Сурское-Ульяновск йўналишидаги Р-178 федерал трассасининг 209-километрида содир бўлган. Оқибатда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси – 1977 йилда туғилган А.А., 1988 йилда туғилган Ж.И., 1975 йилда туғилган К.С., 2004 йилда туғилган К.А. ва 1977 йилда туғилган Б.О. ҳалок бўлган.

Россия ИИВ Ульяновск вилояти бўйича бошқармаси берган маълумотга кўра, Cobalt бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва автомобиль ҳаракатланиб келаётган “MAZ” юк машинаси билан тўқнашган.

“Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган. Ваколатли органлар билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилиб, ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанга қайтариш ишларини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Калинин туманида ўзбекистонликлар иштирокида ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Ўшанда жароҳатланганларнинг бири шифохонада вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия автоҳалокат Ульяновск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made