Россиядаги мигрантларга энди янада қийин
Олам
−
07 Январь 2020
16757Россия Ҳукумати меҳнат мигрантлари ишлаши мумкин бўлган соҳаларда уларнинг улушини чеклашга қаратилган қонунни қабул қилди. Бу ҳақда "Российская газета" ёзмоқда.
Янги қонунга кўра, 2020 йилда мигрантларга доимий бўлмаган савдо нуқталарида, бозорларда, аптекаларда ишлаш, дўконлардан ташқарида савдо қилиш тақиқланади.
Алкоголь, тамаки савдоси билан шуғулланувчи дўконларда чет эллик ишчилар сони корхона умумий ишчилари сонининг 15 %идан ошмаслиги керак.
Спорт соҳасида эса хорижий ишчилар сони 25%дан, автомобиль, юк ва йўловчи транспортида – 26%дан ошмаслиги белгилаб қўйилган.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида мигрантлар сони 80%дан ошмаслиги керак. Бурятия, Амур ва Москва вилоятларида ушбу соҳаларда мигрнатлар сони бўйича чеклов йўқ, лекин Доғистонда – 50%ли чеклов ўрнатилган.
LiveБарчаси