Россиядаги мигрантлар учун патент олишда янги талаб ўрнатилди
Олам
−
29 Июнь 2020
9371Эндиликда хориж фуқаролари Россияда патент ёки ишлаш учун рухсатнома олишда ҳамда вақтинча рўйхатдан ўтишга ариза бериш учун биринчи навбатда COVID-19 учун текширувдан ўтади. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли буйруқ чиқарилди.
Янги буйруққа асосан янги коронавирус инфекцияси тегишли касалликлар рўйхатига киритилди. Агар бошқа давлат фуқароларида ушбу инфекция аниқланса, Россияда яшаш ва ишлаш имконияти рад этилади.
Коронавирус касаллигидан ташқари, ушбу рўйхатга ОИВ, сил, сифилис (захм) ва мохов касаллиги ҳам киритилган.
Буйруқда ёзилишича, Россияда қонуний бўлиш учун чет элликлар юқумли касалликлар бўйича шифокорга бориши ва нуклеин кислотасини кучайтириш усулларидан фойдаланган ҳолда COVID-19 га лаборатория текширувидан ўтиши керак, яъни коронавирус учун ПЗР тестини топшириш лозим.
Aввал, рўйхатдан ўтиш ва шартнома асосида Ўзбекистон ҳамда Тожикистон фуқаролари бир йил муддатга патент олишлари мумкин эди, шундан сўнг улар расмий меҳнат шартномаси бўйича ишлаган бўлса, мамлакатдан чиқмасдан яна бир марта қайта рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга эдилар. 17 апрель куни Давлат думаси чет эл фуқароларининг Россиядан чиқиб кетмасдан меҳнат патентларини узайтириш ҳуқуқини қонунийлаштирди.
LiveБарчаси