Россияда юздан ортиқ ўзбекистонликлар мажбурий ишлатилгани аниқланди
3-саҳифа
−
07 Ноябрь 2023
4952Россиянинг Урал федерал округида мажбурий меҳнатга жалб этилган ўзбекистонликлар юртига қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.
Бош консулликдан олинган маълумотларга кўра, шу йил октябрь ойида Ўзбекистон фуқаролари – Х.С., Б.С. У.Д Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги вакилига мурожаат қилиб Свердловск вилоятидаги “Рефтинская птицефабрика” корхонаси иш берувчилари бир гуруҳ ўзбекистонликларнинг фуқаролик паспортларини олиб қўйганини ҳамда маошларини бермасдан мажбурий тарзда ишлатиб келаётганини маълум қилган.
Уларнинг мурожаатлари асосида олиб борилган суриштирувларга кўра, жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Москва вилоятида рўйхатдан ўтган “Константа” МЧЖ 100 нафардан ортиқ ўзбекистонликларни Свердловск вилоятидаги йирик товуқ етиштириш хўжалигига олиб келган. Мигрантлар Россияда вақтинча бўлиш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилмасдан ишга жалб этилган.
Улар билан мулоқот давомида ўзбекистонликлар 2 ой давомида ойлик маошларини олмагани, фуқаролик паспортлари тортиб олингани аниқланган.
Корхона раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар оқибатида 53 нафар ўзбекистонликларнинг фуқаролик паспортлари олиб берилишига эришилган ва уларга ватанга етиб олиши учун кўмак кўрсатилган. Қолганлар эса Екатеринбург, Москва ва бошқа шаҳарларида қонуний тарзда ўз фаолиятларини давом эттириш истакларини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь