Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Жамият
−
02 Ноябрь 2023
46199Сўнгги вақтларда Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар орасида Интернет орқали катта пул эвазига маҳсулотларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш ҳақидаги эълонлар бўйича муаммолар юзага келмоқда.
Мурожаатлардан маълум бўлишича, норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки таъқиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида улар полиция ходимлари томонидан ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилаётгани айтиляпти.
Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳлантириш билан чиқди.
"Шу муносабат билан, юртдошларимиздан норасмий курьерлик хизматларида ишламасликни, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермасликни ёки маҳсулотни албатта текширишни сўраймиз", дейилади мурожаат матнида.
Эслатиб ўтамиз, Россияда 76 нафар марказий осиёлик мигрант қўлга олинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь