Россияда YouTube’ни мустақил равишда тезлаштириш тақиқланди
Олам
−
29 Август
2786Россия Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникацияларни назорат қилиш федерал хизмати (Роскомнадзор)нинг Бош радиочастота маркази (ГРФC) провайдерларга Америка видеохостинги YouTube тезлигини тўхтатишни буюрди. Буйруқ хати нусхаси “SOTAvision” Telegram-каналида эълон қилинди.
Унда айтилишича, улар блокланган ва секинлаштирилган сайтларга "тезда кириш чекловлари"ни таъминлаш учун “фирибгарлик технологиялари"дан фойдаланишни тўхтатишлари керак. Шунингдек, операторлар кўрилган чоралар тўғрисида ҳисобот беришлари шарт.
Қайд этилишича, 28 август куни россиялик провайдерлар фойдаланувчиларнинг катта йўқотилиши фонида YouTube'ни мустақил равишда тезлаштиришни бошлаган. Компаниялар регуляторлардан мамлакатда хизмат кўрсатишнинг секинлашуви сабаблари бўйича расмий тушунтиришлар олмаган. Юристларга кўра, YouTube Роскомнадзорнинг тақиқланган ресурслари ягона реестрига киритилмаган, шунинг учун секинлашувни четлаб ўтиш орқали операторлар ҳеч қандай қонунни бузмайди.
Нашрга кўра, илгари 135 дан ортиқ минтақавий провайдерлар YouTube билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиш илтимоси билан Рақамли ривожланиш вазирлиги ва Роскомнадзорга мурожаат қилган. Видеохостинг хизмати июль ойининг охирида секинлаша бошлаган. Бу ҳолат содир бўлишининг турли сабаблари кўрсатилган. Роскомнадзор бунга Google корпорациясининг рус серверлари эскирганлигини даъво қилган. Бироқ, компания техник носозликлар мавжудлигини рад этди.
Ўз навбатида, Давлат Думасининг Ахборот сиёсати қўмитаси раҳбари Александр Хинштейн YouTube'нинг секинлашиши расмийларнинг иши эканлигини тан олди. Аммо бу қарорни "Россия қонунчилигининг бузилиши"га жавобан "мажбурий қадам" деб атади.
Маълумот учун, 3 августга келиб, YouTube Россиядаги ноутбуклар ва шахсий компьютерларда тўлиқ ишлашни тўхтатди. Кўп ўтмай, фойдаланувчилар мобил илова ёрдамида видео томоша қилишда қийинчиликларга дуч кела бошлади. Ундан олдин Россияда YouTube'нинг ўртача кунлик фойдаланувчиси 55,4 миллион кишини ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда YouTube тезлиги 70 фоизга секинлашиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
LiveБарчаси