Россияда яна сафарбарлик эълон қилиниши мумкинми?
Олам
−
21 Ноябрь 2022
6987Россияда Укрианадаги урушга яна сафарбарлик эълон қилиниши мумкинми? Ушбу саволга Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бугун, 21 ноябрь куни жавоб берди.
“Бу ҳақда ҳеч қандай муҳокама йўқ”, дейди Кремль вакили журналистларга.
У Россия Мудофаа вазирлиги номидан гапира олмаслигига аниқлик киритди, бироқ “Кремлда бу масала бўйича ҳеч қандай муҳокама йўқлигини” таъкидлади.
Жорий йилнинг 28 октябрь куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Президент Владимир Путинга Россияда 21 сентябрда бошланган қисман сафарбарлик якунлангани ҳақида ҳисобот берди. Шойгунинг сўзларига кўра, қисман сафарбарликка белгиланган 300 минг киши ҳарбий хизматга чақирилган, қисман сафарбарлик доирасида қўшимча вазифалар режалаштирилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь