Россияда вакцина синови якунланди
Олам
−
01 Август 2020
40992Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко Гамалеи номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология марказида тайёрланган коронавирус вакцинаси синовлари якунланганини маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши оммавий эмлаш октябрь ойида ўтказилади. Ҳозирда бу препаратни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тайёрлаш ишлари олиб бориляпти.
Вакцина рўйхатдан ўтказилгач, эмлаш бошланади. Аввало хавф гуруҳига кирувчилар эмланади.
“Бу биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар, улар кейин кузатувда бўлади”, дея аниқлик киритган Мурашко.
РИА Новости маълумотига кўра, вакцина 10-12 август оралиғида рўйхатдан ўтказилади. Аҳоли истеъмоли учун рухсатнома 15-16 август кунларида берилади.
LiveБарчаси