Россияда ўзбекистонлик қурувчи йигит иш жойида ўлик ҳолда топилди
3-саҳифа
−
03 Февраль 2025 20471 1 дақиқа
Россиянинг Ленинград вилоятидаги қурилиш майдончасида ўзбекистонлик ишчининг жасади топилди. Бу ҳақда “47 канал” хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 2 февраль куни Всеволожск тумани полициясига Тюльпан кўчасидаги қурилиш объектида 23 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилгани ҳақида хабар берилган. Йигит янги қурилаётган бинонинг 16-қаватида ётган ҳолда аниқланган.
Маълумотларга кўра, марҳум мазкур объект қурилишида оддий ишчи сифатида ишлаган, бироқ Ленинград вилоятида расмий рўйхатдан ўтмаган.
Ҳозирда ўлим сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган, терговчилар ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам тахминан соат 23:30 да Россиянинг Ленинград вилоятининг Кингисепп туманидаги Усть-Луга қишлоғи яқинида жойлашган Краколье кварталида металл конструкцияларни йиғувчи бўлиб ишлаган 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси тахминан 30 метр баландликдан қулаб тушиб, вафот этганди.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь