Курс UZS

USD

12 970.19

-11.06

EUR

13 572.01

-25.85

RUB

142.20

0.03

Россияда яна бир ўзбекистонлик қурилишда вафот этди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 25 январь куни тахминан соат 23:30 да Россиянинг Ленинград вилоятининг Кингисепп туманидаги Усть-Луга қишлоғи яқинида жойлашган Краколье кварталида металл конструкцияларни йиғувчи бўлиб ишлаган 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси тахминан 30 метр баландликдан қулаб тушиб вафот этди. Бу ҳақда “Megapolis” хабар берди.

Маълум қилинишича, эркак йиқилганидан кейин ҳам тирик бўлган, лекин уни Кингисепп туманлараро шифохонасининг тез ёрдам бўлимига ўлик ҳолда олиб боришган.

Маҳаллий тергов бўлими томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 216-моддаси 2-қисми (қурилиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш, эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Дастлабки тергов маълумотларига кўра, фожиа қурилаётган завод ҳудудида йўл ўтказгични ўрнатиш вақтида содир бўлган. Қоидалар ишни назорат қилган пудратчи ходим томонидан бузилган.

Иш юзасидан бир қатор экспертиза тайинланган. Терговчилар хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш учун ким жавобгар эканлигини айтмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик ишчи қурилишда 16-қаватдан қулаб, ҳалок бўлганди. Қайд этилишича, ҳодиса жорий 13 январь куни тураржой мажмуаси қурилиш объекти ҳудудида содир бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия қурилиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг