Россияда ўзбекистонлик ишчи 16-қаватдан қулаб ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
16:32
3296Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик ишчи қурилишда 16-қаватдан қулаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Комсомолская Правда” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий 13 январь куни тураржой мажмуаси қурилиш объекти ҳудудида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, қурилиш майдонида 30 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган. У қурилишда арматурачи бўлиб ишлаган. Эркак 16-қаватдан қулаб, ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда. Ўзбекистонлик ишчи қурилиш объекти ҳудудидаги вагонда яшаган. Унинг жасади моргга юборилган. Терговчилар тўртта монитор, иккита системали блок ва хавфсизлик камарини олиб қўйишган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жиноят иши қўзғатиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда 20 ёш ўзбекистонлик йигит 14-қаватдан йиқилиб, ҳалок бўлганди. Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари ўрганилиб, жиноят ишини қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь