Россияда ўзбек тилини ўргатадиган мактаб ташкил этилди
Олам
−
23 Ноябрь 2022 8458 1 дақиқа
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллиги ташаббуси билан ўзбек тилини ўргатиш мақсадида мактаб ташкил этилди. Бу ҳақда Upl.24 нашри хабар берди.
Мактабдаги дарслар Урал федерал округида туғилган, лекин она тилини билмайдиган ўзбек болалари учун мўлжалланган. Ҳозирда бу ерда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил-қизлар таҳсил олмоқда.
Қайд этилишича, машғулотлар давомида болаларга ўзбек тилидан ташқари, Ўзбекистон маданияти, қадриятлари ва тарихи ҳам ўргатилади. Мактабда ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлганлар сони ортиб бормоқда. Келгусида шаҳарнинг бошқа туманларида ҳам ана шундай таълим масканларини очиш режалаштирилган.
Озода Чориева
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь