Россияда ўсмирлар қирғизистонлик фуқарони шафқатсизларча пичоқлаб ташлади (фото+видео)
Олам
−
01 Май 2023
31741Россия Федерациясининг Саха Республикасида (Ёқутистон) қирғизистонлик 41 ёшли шахс 2 нафар ўсмир томонидан пичоқланди. Бу ҳақда “Комсомолская правда” хабар берди.
Маълумотларга кўра, можаро анча олдин бошланган. Ўсмирлар миллати қирғиз бўлган одамни воқеа содир бўлган куни дўппослаб, юзига қалампир сепишган.
“Одамлар ўтиб кетсада, ҳеч ким ёрдам бермади. Тез ёрдам чақирилмади”, дея эслаган воқеани жабрланувчининг ўғли.
Кейинчалик ҳужум қилган йигитларнинг бири маҳаллий коллежнинг биринчи курс талабаси экани аниқланган. Шунингдек, ушбу ўсмир ижтимоий саҳифаларида мунтазам пичоқ билан тушган суратларини жойлаб келган. Ҳозирда икки йигит ҳам ҳибсга олинган.
Маълум қилинишича, қирғизистонлик эркакда саккизта жароҳат олгани аниқланган. Унинг операцияси беш соат давом этган. Унга тўққиз марта қон қуйилган, маҳаллий аҳоли унинг учун оммавий равишда қон топширган.
LiveБарчаси